Маълум қилинишича, Иркуцкдаги «Русал Комплектация», Уфадаги «Гуръевский ринок», «Проектстройкомплекс», Туладаги «Промсорт туда», «Линк Промоборудование», «ЮнайТекс», «Шёкинский завод КВОиТ», Санкт-Петербургдаги «Карат Плюс», «Опора Инжиниринг» ва Астрахандаги корхоналарда ишлаётган ўзбекистонликлар ҳамда уларнинг иш берувчиси билан учрашувлар ташкил этилди.
Санкт-Петербург, Перм ва Новосибирскда молиявий қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқаролари Перм—Наманган, Санкт-Петербург—Урганч йўналишидаги авиарейслар орқали ватанга қайтарилди.
Шунингдек, Волгоград, Воронеж, Екатеринбург ва Нижневартовскда ишлаётган ўзбекистонликларга ҳуқуқий ва моддий ёрдам кўрсатилди.