7:39 | 13.07.24

                       

Россияда уч кишининг ўлимига сабабчи бўлган ўзбекистонлик йигит қамалди

Россияда уч кишининг ўлимига сабабчи бўлган 23 ёўли ўзбекистонлик йигит 20 йилга қамалди.

Астраханда гиёҳванд моддалар сотган ўзбекистонлик қаттиқ режимли қамоқхонада 20 йилга ҳукм қилинди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Астрахан вилояти бўйича матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, маҳкум гиёҳванд моддаларни кейинчалик сотиш ниятида интернет орқали сотиб олган. Тинтув чоғида унинг уйидан 300 грамм оғирликдаги гиёҳвандлик моддаси топилган.

2023 йилнинг ноябрь ойида Астрахан касалхоналарига 14 киши оғир дори воситаларидан заҳарланиш белгилари билан ётқизилган. Оқибатда 19 ва 29 ёшли 3 нафар жабрланувчи ҳалок бўлган. Бир кишининг соғлиғига жиддий зарар етган.

Таъкидланишича, у қуйидаги жиноятларни содир этган:

  • Гиёҳвандлик воситаларини уюшган гуруҳ томонидан катта миқдорда ноқонуний сотиш (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 228.1-моддаси 4-қисми)
  • Эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлиш (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 109-моддаси 3-қисми)
  • Эҳтиётсизлик туфайли баданга оғир шикаст этказиш (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми)

Гуруҳнинг бошқа аъзоларига нисбатан иш алоҳида процессларга бўлинган ва улар бўйича тергов давом этмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: