11:00 | 16.07.24
Россияда «Wildberries» қурилишида 38 ёшли ўзбекистонлик эркак томдан йиқилиб ўлди (видео).
Россияда 14 июль куни «Wildberries» маркетплейс логистика маркази қурилишида 38 ёшли Ўзбекистон фуқароси вафот этди.
Воқеа Владимир вилояти Собинский тумани Хрястово қишлоғи яқинидаги қурилиш майдончасида содир бўлган. Маълум бўлишича, ўзбекистонлик йигит том ёпиш ишлари вақтида томдан тушиб кетган.
Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, шунингдек, гувоҳларни сўроқ қилиш ва марҳумнинг ҳужжатларини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, баҳорда у ерда Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан келган 13 нафар ноқонуний мигрант ишлаши аниқланган. Бундан ташқари, маҳаллий аҳоли махсус техникалардан фойдаланиш қоидаларига амал қилинмаётганидан бир неча бор шикоят қилган.