19:01 | 16.01.24
Блогернинг Instagram саҳифасида яқинда пайдо бўлган видео 2022 йилнинг кузида содир бўлган.
Bugun.uz маълумотларига кўра, воқеа 2022 йилда содир бўлган. Блогер 3 октябр куни Ўзбекистонга учиб келган, 11 октябр куни эса учиб кетган. Аввалига у саёҳат қилаётган оддий меҳмон сифатида ресторанга кирган. Ўша вақтда кузатув майдончаси катта таъмирдан ўтказилаётган бўлган.
Тахминларга кўра, у биринчи ўринда ҳожатхонага борган. Кейин у хавфсизлик ходимлари бошқа иш билан банд бўлаётганидан фойдаланиб, йўлак бўйлаб телеминоранинг энг юқорисига чиққан.
Ҳозирча воқеа бўйича ҳеч ким жазолангани йўқ. Бироқ видео тарқалгач, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўрганиш ишлари бошланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: