20:12 | 20.06.24

                       

Сайхунобод тумани ҳокими ўринбосари тадбиркордан пора олди

Сайхунобод тумани ҳокими ўринбосари 25 минг АҚШ доллар пора билан қўлга тушди.

Сайхунобод тумани ҳокими ўринбосари пора билан ушланди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркорга қўшни Сардоба тумани ҳудудидан 6 гектар ер майдони олиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари ҳамда вилоят Ўрмон хўжалиги бошқармаси тасарруфида бўлган ва Сайхунобод тумани ҳудудида жойлашган 50 сотих ер майдонини қурилиш қилиши расмийлаштириб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари, жами 25 минг АҚШ доллари талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: