19:21 | 27.06.24

                       

Хоразмда эркак севгилисини қасддан ўлдирди

Хоразмда эркак севгилисини қасддан ўлдирди. Суд томонидан унга 15 йил қамоқ жазоси тайинланган.

Хоразмда севгилисини бўғиб ўлдирган эркак 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.

Маълум қилинишича, О.Д. турмуш ўртоғининг унга айтган гапидан жаҳли чиқиб, соат 20:00 ларда ўзаро севишиб ишқий муносабатларга киришиб юрган, олдиндан таниши бўлган Б.М.нинг яшаш уйига борган. Жиноятчи аёлнинг маст ҳолдалигини кўриб, унинг уйидаги бир бош қора молга эгалик қилишни кўзлаган. Шу сабабли, у аёлни дазмолнинг оқ қора аралаш рангли ипи (кабели) билан бўйнидан бўғиб, қасддан ўлдирган.

Суд хулосасига кўра, О.Д. Жиноят Кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан айбли деб топилиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, О.Д.дан жабрланувчининг қонуний вакили Н.М. фойдасига бир қора мол қийматидаги пул миқдори ундирилиши белгиланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: