16:45 | 29.06.24

                       

Ўзбекистонда тест синовлари қачондан бошланиши маълум бўлди

Ўзбекистонда тест синовлари қачондан бошланиши маълум бўлди. Мандат 22 августга қадар эълон қилинади.

Тест синовлари 14 июлдан бошланади, мандат 22 августга қадар эълон қилинади.

Таъкидланишича, 2024-2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2024 йил 14 июлдан 28 июль кунига қадар ўтказилиши режалаштирилган. Имтиҳонлар 28 июлда якунланади ҳамда 30 июлдан бошлаб 15 кун йўналиш танлаш имконияти яратилади.

Шунингдек, 13 августда (шу куни ҳам танлаш мумкин бўлади) ушбу муддат якунланади. 7 кунлик муддатдан сўнг мандат ҳисобланади ҳамда 21-22 августда мандат эълон қилинади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: