18:13 | 01.07.24

                       

Ўмон Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни жорий қилди

Ўмон Ўзбекистон фуқаролари учун 14 кунлик визасиз режимни жорий қилди.

Ўмон Ўзбекистон аҳолисига мамлакатда 14 кун визасиз бўлишни жорий қилди. Бу ҳақда «Дунё» хабар берди.

Қайд этилишича, Ўмон Ўзбекистон фуқароларига мамлакатда 14 кун давомида визасиз бўлиб туриш тартибини жорий қилган. Мамлакатда мазкур муддатдан кўпроқ вақт мобайнида бўлишни истаган ўзбекистонликлар Ўмонга кириш пайтида аэропортнинг ўзида кириш визасини расмийлаштиришлари мумкин.

Маълумотларга кўра, Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, 2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўмон фуқароларига Ўзбекистон ҳудудига 10 кунлик визасиз режим жорий қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: