16:45 | 03.07.24

                       

Фарғонада 13 млн жарима тўламаган эркакнинг Lacetti’си олиб қўйилди

Фарғонада 13 млн сўмдан ортиқ жарима тўламаган эркакнинг Lacetti'си олиб қўйилди. У маст ҳолда машина ҳайдаган.

Фуқаро Lacetti машинасини Сўх тумани марказий кўчасида ҳайдовчилик гувоҳномасисиз, маст ҳолда ҳайдаб кетаётганида ЙҲХБ ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати Bugun.uz’га хабар берди.

Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш ҳужжатлари судга юборилган. Жиноят ишлари бўйича Сўх туман суди ишни кўриб чиқиб, фуқаро Ф.Р.га 13 600 000 сўм жарима жазосини тайинлаган.

Мажбурий ижро бюроси Сўх туман бўлими ходимлари суднинг ижро ҳужжатига асосан қарздор Ф.Р.ни маъмурий жарима пулларини ўз вақтида тўлаши юзасидан огоҳлантирган. Бироқ, қарздор томонидан жарима пуллари ихтиёрий муддат ичида тўланмаганлиги сабабли, қарздорга тегишли Lacetti хатланиб, жарима майдонига тортилди.

Маълумот учун, маст ҳолда машина ҳайдаганлар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида жаримага тортилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: