12:07 | 06.07.24

                       

Мирзиёев Назарбоевни туғилган куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни туғилган куни билан табриклади.

Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлатимиз раҳбари Нурсултон Назарбоевни таваллуд куни билан самимий табриклаб, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва фаровонлик тилади.

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари юксак даражага кўтарилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: