13:30 | 05.07.24

                       

Қарз туфайли фуқаролар ўзаро жанжаллашди

Чилонзордаги савдо марказида фуқаролар қарз туфайли ўзаро жанжаллашди (видео).

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати савдо марказида фуқаролар ўзаро жанжаллашгани юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 4 июль куни тахминан соат 19.30 ларда Чилонзор туманидаги савдо марказларининг бирида, олдиндан таниш бўлган 2004 йилда туғилган А.О. ва 1990 йилда туғилган Ф.У. қарз масаласида тортишиб ўзаро жанжаллашиб кетган, уларнинг жанжалига 2007 йилда туғилган Ф.О. аралашиб, бир-бирини қўл ва оёқлари билан урган. Зудлик билан воқеа жойига етиб келган ППХ ходимлари томонидан жанжал тўхтатилган. Тиббий ёрдам учун шифохонага мурожаат қилганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши айтилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: