19:21 | 07.07.24
Ўзбекистонда «свет» тўлов тизимлари билан боғлиқ техник носозлик кузатилмоқда. Тез фурсатларда муаммолар бартараф этилиши айтилди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати ижтимоий тармоқлардаги электр энергияси учун тўловларда ҳисобга икки баробар пул ҳисобланаётгани тўғрисида хабарларга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, айни пайтда тўлов тизимлари билан боғлиқ техник носозлик кузатилганлиги сабаб, тўлов амалга оширилганда истеъмолчи балансида тўлов қолдиғи кўпроқ кўрсатиши кузатилмоқда. Биллинг тизими орқали электр энергияси учун тўловлар хатоликсиз қабул қилинмоқда ҳамда баланс қолдиқлари тўғри шакллантирилмоқда.
Тез фурсатларда носозликлар бартараф этилишини маълум қилинди.
«Истеъмолчилардан электр энергияси ҳисоби кўрсаткичлари тўғрисида аниқ ва тўғри маълумотларни ‘Ҳудудий электр тармоқлари’ АЖнинг расмий веб-сайтидага ‘Шахсий кабинет’ орқали олишларини тавсия қиламиз», дейилади хабарда.