17:11 | 06.07.24

                       

Тошкентда икки киши бировнинг уйини ўз номига расмийлаштириб олди

Тошкентда икки киши бировнинг уйини ўз номига мерос сифатида расмийлаштириб олди.

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида ўзганинг хонадонини мерос сифатида расмийлаштириб олган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда Т.К., В.Ш. исмли шахслар ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро И.К.га тегишли хонадонни гўёки вафот этган отаси Т.К.га тегишли экани ҳақидаги сохта ҳужжатларни тайёрлаб, ушбу хонадонни ўзларига мерос сифатида расмийлаштириб олгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.