11:27 | 05.07.24

                       

Навоийда 9 ёшли қизчани BYD босиб кетди

Навоийда 9 ёшли қизчани BYD босиб кетди. Қизча воқеа жойида вафот этган.

Навоийда BYD 2-синф ўқувчисини уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1 июль куни соат 19:20ларда Хатирчи тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўлининг 127-км.да ҳаракатланиб бораётган BYD SONG PLUS EV CHAMPION русумли автомашина тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан, йўлнинг ўнг томонидан тўсатдан югуриб чиққан пиёдани уриб юбориши натижасида йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

ЙТҲ оқибатида, 2-синф ўқувчиси воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.