7:39 | 05.07.24

                       

Қашқадарёда эркак хотинини рашк қилиб, 3 марта пичоқлади

Қашқадарёда маст эркак хотинини рашк қилиб, 3 марта пичоқлади. Эркак узр сўраб, суддан енгиллик сўраган.

Қашқадарёда хотинини 3 марта пичоқлаган эркак 7 йилга қамалди. Bugun.uz ҳолат бўйича суд иши ҳужжатлари билан танишди.

Маълум бўлишича, эркак аёлини рашк қилиб, доимий жанжал қилган ва уни дўппослаб келган. Охирги жанжалда маст холда аёлидан телефонини сўраган ва аёл берган. Телефон ўчиқлигидан жаҳли чиқиб, уни пичоқлаган.

Айбланувчи қилмишидан пушаймонлигини айтиб, суддан енгиллик сўраган. Жабрланувчи эса, эридан ҳеч қандай моддий даъвоси йўқлигини, аммо енгиллик бермаган холда қонунда кўрсатилган жазо берилишини сўраган. Унинг таъкидлашича, ҳозирда битта буйраги олиб ташланган ва ногирон бўлиб қоган. Эрининг қариндошлари эса аёл ҳақида ёмон гаплар тарқатиб юрган.

Эркакка Жиноят кодексининг 126- моддаси (Оилавий (маиший) зўравонлик) 7-қисми «ж» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга нисбатан 7 (етти) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: