13:30 | 06.07.24

                       

Россияда ўзбекистонлик эркак 14 ёшли қизнинг уятсиз расмларини тарқатиб юборди

Россияда 38 ёшли ўзбекистонлик эркак 14 ёшли қизнинг уятсиз расмларини тарқатиб юборди. У аёллар номидан «профиль» очиб қизлардан интим суратларини олган.

Россияда 14 ёшли қизнинг интим суратларини тарқатиб юборган ўзбекистонлик эркак қамоққа олинди. Бу ҳақда РФ тергов бўлими хабар берди.

Маълум бўлишича, 2023 йил ноябрь ойида Москва вилоятида вақтинча яшовчи, бир неча йиллардан бери ишлаб келаётган Ўзбекистон фуқароси «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи орқали аёллар исми билан сохта саҳифа яратган. 14 ёшли қиз билан танишиб, уни пул эвазига унга интим фотосуратларни юборишга ундаган. Кейинчалик у олинган суратларни ўз саҳифасига жойлаштирган.

Жабрланувчининг онаси воқеа ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар берган. Айбланувчи жиноятда ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов давом этмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: