21:57 | 03.07.24

                       

Тошкентда 21 ёшли йигит кўчада турган аёлни талон-тарож қилиб кетди

«Опа мени кечиришини сўрардим». Тошкентда 21 ёшли йигит кўчада турган аёлни талон-тарож қилиб, кетди.

Тошкентда 21 ёшли йигит ўзига бегона аёлнинг телефонини ўғирлади.

Маълум қилинишича, Тошкентда тунгги соат 02:20 ларда ўзганинг мулкига очиқдан очиқ кўз олайтирган шахс, кўп қаватли уй олдида турган аёлнинг қўлидаги телефонни талон тарож қилиб, воқеа жойидан яшириган. Тошкент ИИБ томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида мазкур жиноятни содир этишда гумон қилиниб, 2003 йилда туғилган Диёр исмли шахс қўлга олинган.

«Таваккалга асосланган ўйинни ўйнаб, ютқазиб қўйдим. Қарзим бор эди 500 доллар. Бир опани кўриб қолдим, уй тагида ўтирган экан. Опани олдидан ўтиб кетдим пайқамади. Кейин телефонни олиб қочдим. Опа мени кечиришини сўрардим. Ўзимга керакли хулосани олдим», — деди айбланувчи.

Ҳозирги кунда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 166-моддаси 1-қисми (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: