20:39 | 02.07.24

                       

Ўзбекистонда чипс истеъмол қилиш кўнгилсиз ҳолатларга олиб келяпти

Ўзбекистонда чипс истеъмол қилиш кўнгилсиз ҳолатларга олиб келяпти. Санепидқўмита ҳолат юзасидан аҳолига мурожаат қилди.

Санепидқўмита томонидан «One Chip Challenge» чипсининг хавфсизлиги текширилмаган. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда ёшлар ўртасида «One Chip Challenge» чипсини истеъмол қилиш бўйича челленж бошланган. Бу эса саломатлик билан боғлиқ бир қанча кўнгилсиз ҳолатларга олиб келмоқда.

Маълумотларга кўра, Санепидқўмита томонидан «One Chip Challenge» маҳсулоти учун санитария-эпидемиологик хулоса берилмаган. Шунингдек, ушбу маҳсулотга хулоса олиш бўйича тадбиркорлар томонида мурожаат ҳам келиш тушмаган.

«Фуқароларимиздан хавфсизлиги текширилмаган озиқ-овқат маҳсулотларни харид қилмасликни ва истеъмол қилмасликни сўраймиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: