16:53 | 04.07.24

                       

UzAutoMotors Cobalt’га шартнома қачон очилишини маълум қилди

UzAutoMotors Cobalt’га шартнома қачон очилишини маълум қилди.

UzAutoMotors 5 июль куни соат 10:00 да Cobalt автомобилига шартнома очилишини эълон қилди.

Маълум қилинишича, автомобили хариди учун аввалги контрактация натижаларига кўра, тўлови ўз вақтида амалга оширилмаган, шу жумладан, бекор қилинган ҳажмлар бўйича шартномаларга навбатдаги контрактация очилади.

5 июль, жума куни соат 10:00 да сотув жараёнлари бошланади. Автомобилларни харид қилиш учун шартнома тузиш фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилиши мумкин.

Telegram-бот ҳамда UzAvtoSavdo иловаси навбатни кузатиш хизматини ва мавжуд автомобиллар ҳақида маълумотни тақдим этади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: