14:48 | 07.07.24
Ўзбекистонда ҳайдовчилар жарималарга қарши шикоят йўллаши мумкин. Шикоят аризалари 10 кун ичида кўриб чиқилади.
Ўзбекистонда ҳайдовчилар жарималар устидан шикоят аризаларини йўллаши мумкин.
Хабар берилишича, эндиликда ҳайдовчилар Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир жарималарга қарши my.gov.uz портали орқали электрон шикоят йўллаш мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 382-сон қарорига асосан, 2024 йилнинг 1-сентябридан бошлаб my.gov.uz портали орқали Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши юзасидан чиқарилган қарорлар ва юборилган хабарномалар бўйича Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон тартибда шикоят қилиш имконияти пайдо бўлади.
Маълумотларга кўра, юборилган шикоят аризалари ЙҲХХ томонидан 10 иш куни ичида кўриб чиқилади. Мурожаат кўриб чиқилаётган вақт мобайнида жарима учун белгиланган чегирма муддати тўхтатиб турилмайди.
Агар шикоят ўринли деб топилса, ЙҲХХ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 271-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: