18:13 | 07.07.24

                       

Навоийда 10 киши вояга етмаган қизни зўрлади

Навоийда 10 киши вояга етмаган қизни зўрлади. Улардан бири терговчи.

Навоийда вояга етмаган қиз зўрлангани билан боғлиқ ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Навоий шаҳар прокуратураси томонидан вояга етмаган қиз билан боғлиқ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 128-1-моддаси (Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёки мулкий ёхуд бошқача тарзда манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда жиноят иши доирасида 1 нафар шахс қамоққа олинган. Содир этилган қилмиш жинсий жиноятлар тоифасига тегишли бўлганлиги сабабли бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаслиги айтилди.

Kun.uz’нинг маълум қилишича, зўрланган қиз 2008 йилда туғилган. У 2023 йил 4 декабрь куни соат 21:00 да истироҳат боғига ўрнатилган аттракционда эркин ёлланма ишчи бўлган 18 ёшли танишининг олдига борган. Йигит эса қизни аттракцион ертўласига олиб тушиб, у билан жинсий алоқада бўлган. Шунингдек, ертўлага учта йигит кириб чиққан.

Бир йигит эса қизни номаълум жойга олиб бориб, у ерда бир неча кун давомида бирга яшаган ва жинсий алоқада бўлган.

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг ҳукми билан йигитларнинг учтаси Жиноят кодексининг 128-моддаси (такроран, хавфли рецидивист томонидан ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш), иккитаси Жиноят кодексининг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш) билан айбли билан айбли деб топилиб, қамоқ жазосига маҳкум қилинган.

Маълумотларга кўра, Навоий шаҳар ИИБ терговчиси Тошкентда малака ошириш ўқув курсида бўлган вақт давомида қизни Тошкентга чақириб, у билан жинсий алоқада бўлган.

Бундан ташқари, яна 3 нафар йигит ушбу вояга етмаган қизни зўрлагани бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: