16:45 | 07.07.24

                       

Андижонда 43 ёшли эркакга нисбатан қидирув эълон қилинди

Андижонда 43 ёшли эркакга нисбатан қидирув эълон қилинди. У уйидан велосипед миниб чиқиб кетган.

Андижонда 43 ёшли эркак бедарак йўқолди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Шаҳрихон тумани, Андижонлик маҳалласи, Хонобод кўчаси, 50-уйда яшаган, 1981 йилда туғилган Мадаминов Муродил Мамадалиевич 2024 йилнинг 22 июнь куни соат 17:30 лар атрофида яшаш хонадонидан ўзига тегишли бўлган велосипедини миниб чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолган.

Ушбу бедарак йўқолган шахс тўғрисида бирор маълумотга эга бўлганлардан зудлик билан «102» ишонч рақамига ёки  Шаҳрихон тумани ички ишлар бўлимининг 74-342-20-02, 88-061-62-00  телефон рақамларига хабар беришлари сўралган.

«Бедарак йўқолиб, қидирилаётган Мадаминов Муродил Мамадалиевичнинг топилишида яқинларига кўмаклашайлик», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: