18:13 | 04.07.24
Қозоғистонда ўзбекистонлик эркак хотини ва унинг жазманини чавақлаб ташлади. Уларни ўлдириб, ўз жонига ҳам қасд қилган.
Қозоғистоннинг Олмаота вилояти Талгар шаҳрида эркак хотини ва унинг жазманини пичоқлади.
Маълум бўлишича, ўзбекистонлик эркак хотинини рашк устидаги жанжал туфайли бир неча маротаба пичоқлаган. Шундан сўнг у хотинининг жазмани деб тахмин қилган эркакнинг уйга борган ва бўйнига пичоқ билан уриб ўлдирган.
Пичоқбозликдан кейин ўзбекистонлик эркак ўз жонига ҳам қасд қилган. Шифокорлар уни касалхонага олиб борган. Бироқ кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамасдан, эркак шифохонада вафот этди. Хотини эса оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: