12:12 | 04.07.24

                       

Афғонистондан келтириладиган ичимлик ўта хавфли экани айтилмоқда

Афғонистондан келтириладиган Рояль ичимлиги инсон саломатлиги учун ўта хавфли экани айтилмоқда.

Ўзбекистонликлар орасида машҳур бўлган Golden Life брендининг газланган анор ичимлиги Қирғизистонда дўконлардан олиб ташланмоқда.

Маълум бўлишича, ичимлик таркибида Азорубин Э 122 бўёғи мавжуд бўлиб, у болаларнинг фаоллиги ва диққатини жамлашга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Шу муносабат билан Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи асосида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида ушбу маҳсулотлар дўкон пештахталаридан олиб қўйилмоқда. Ўз навбатида, чакана савдо тармоқлари раҳбарларига ушбу маҳсулотларни сотишни тақиқлаш бўйича тегишли буйруқлар берилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: