16:45 | 04.07.24

                       

Россияда ўзбекистонлик эркак вояга етмаган қизларга жинсий зўравонлик қилди

Россиядаги пляжда уч нафар вояга етмаган қизга жинсий зўравонлик қилган ўзбекистонлик эркак қамоққа олинди.

Москвадаги «Борисовские пруди» жамоат пляжида Ўзбекистон фуқароси уч нафар вояга етмаган қизга жинсий зўравонлик қилди. Гумонланувчи қўлга олинди ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Москва Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йил 30 июнь куни эркак «Борисовские пруди» жамоат пляжи ҳудудидаги сув ҳавзасига борган. У ерда 12 ва 14 ёшли уч нафар вояга этмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилган.

Қизлар бўлган воқеани ота-оналарига айтиб берган. Улар дарҳол ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган.

Эркакга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. У жинсий зўравонликда айбланмоқда. Тергов давомида унинг пойтахтда шу каби жиноятларни содир этишга алоқадорлиги текширилиши маълум бўлди.