21:18 | 04.07.24

                       

«Лукойл»га нисбатан нарх манипуляцияси бўйича иш қўзғатилди

«Лукойл»га нисбатан нарх манипуляцияси бўйича иш қўзғатилди.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан «Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd» компаниясининг биржа савдолари орқали техник олтингугурт маҳсулотини реализация қилишда, биржа савдоларида маҳсулот ҳажмларини номувофиқ қўйиш каби манипуляция ҳолатлари орқали маҳсулот нархларини ошишига олиб келган ҳаракатларининг аломатлари аниқланган.

Маълумотларга кўра, бунинг оқибатида биржа савдоларида техник олтингугурт маҳсулоти нархлари ўртача 10 фоиздан 50 фоизгача сунъий ошишига сабаб бўлган.

Ҳозирда «Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd» компаниясига нисбатан «Рақобат тўғрисида»ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари бўйича иш қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: