14:48 | 04.07.24

                       

Тошкентда «парковка»ларни қидириш ва брон қилиш имконияти яратилади

Тошкентда «парковка»ларни қидириш ва брон қилиш имконияти яратилади. Бунинг учун юқори технологияли сенсорлар ва мобил иловалар ишлаб чиқилади.

Венгрия компанияси Тошкентда замонавий автотураргоҳларни яратиш лойиҳаси устида ишламоқда. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов “iCell” компанияси бош директори маслаҳатчиси Габор Пуштаи билан учрашув ўтказган. Мулоқот чоғида йўл ва шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш ва инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилинган.

Учрашувда Венгрия компания томонидан Тошкент шаҳридаги автотураргоҳларни бошқариш имконини берувчи лойиҳа устида олиб бораётган ишларга алоҳида эътибор қаратилган. Тизим автотураргоҳларни қидириш, брон қилиш ҳамда ҳақ тўлаш учун юқори технологияли сенсорлар ва мобил иловаларни жорий этишга асосланган. Компания мутахассислари лойиҳани самарали амалга оширишнинг мумкин бўлган вариантларини ўрганиш ва Тошкент шаҳрининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда махсус таклифларни тайёрлаш устида бир йилдан ортиқ вақтдан бери ишламоқда.

Мулоқот давомида ушбу лойиҳани амалга оширишда республиканинг амалдаги қонунчилигига ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо чоралари, уларни ҳал этиш йўллари, шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ тушунишни назарда тутувчи моддаларнинг диспозициялари бўйича ўзгартишлар киритиш муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: