20:39 | 03.07.24

                       

Қорақалпоғистонда 71 ёшли эркак бедарак йўқолди

Қорақалпоғистонда 71 ёшли эркак бедарак йўқолди. У уйидан 20 июнь куни чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати 71 ёшли фуқарога нисбатан қидирув эълон қилди.

Хабар берилишича, 2024 йилнинг 20 июнь куни тахминан 12:00ларда Тўрткўл тумани, Чаман кўчаси, 5-уйда яшовчи 1953 йилда туғилган Атажанов Қизибай уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Ушбу шахс руҳий касал эканлиги айтилмоқда.

Уни кўрган ва билганлар бўлса, Ички ишлар вазирлигининг қисқа рақами (102) ёки қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари сўралди:

  • 61-222-56-11;
  • 95-231-02-02;
  • 61-222-93-78.

Хабар берган фуқаронинг шахсий маълумотлари сир сақланиши кафолатланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: