7:39 | 02.07.24
Фарғонада тақиқланган дориларни сотаётган шахс аниқланди. Суд томонидан унга 5 йил қамоқ жазоси тайинланган.
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги дорихоналардан бирида кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Маълум бўлишича, ушбу шахс Фарғона вилоятининг, Ўзбекистон туманидаги дорихоналардан бирида харидорга рухсатсиз сотув чекланган кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида қўлга олинган. Холислар иштирокида унинг дорихонаси кўздан кечирилганда кучли таъсир қилувчи дори воситасидан дорихонада яна борлигини аниқланиб, ашёвий далиллар тариқасида олинган. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судига юборилган.
Судда ҳуқуқбузар Жиноят Кодексининг 251-1 (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.