8:18 | 04.07.24

                       

Андижонда бир гуруҳ йигитлар фуқарони калтаклаган

Андижонда бир гуруҳ йигитлар фуқарони калтаклаб кетишганди. Жабрланувчининг аҳволи ва содир бўлган ҳодиса юзасидан маълумот берилди.

Андижонда бир гуруҳ йигитлар фуқарони калтаклаб, оғир аҳволга солган эди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинди.

Хабар берилишича, ҳолат 2024 йилнинг 22 июнь куни тунги соат 03:30ларда Хўжаобод туманига кираверишида содир бўлган. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи 24 ёшли йигит тамадихонага келган ва ўзига нотаниш бўлган йигитлар билан тортишиб қолган. Тортишув давомида 5 киши томонидан тадбиркор шафқатсизларча калтакланиб, йўл ўртасига ташлаб кетилган. Шу атрофда бўлган инсонлар томонидан тез тиббий ёрдам чақирилган ва ҳушсиз бемор шифохонага олиб келинган.

«Келган вақтида умумий ҳолати оғир бўлган. Шу сабабдан тўғридан тўғри реанимация бўлимига ёқтизилди. Ҳозирда беморимизда қўшалоқ мия очиқ жароҳати, бош мия оғир даражада лат ейиши, калла суяк ва асосларини синиши, ўнг тирсак суяги синиши, бурун суягини синиши, кўкрак қафаси жароҳати ташхислари билан бизда даволаниб келмоқда», — деди шифокор.

Маълумотларга кўра, йигит олган тан жароҳатлари сабабли узоқ вақт даволанишига тўғри келади.

«Бир гуруҳ шахслар томонидан қасддан баданга ўртача тан жароҳати етказиш юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — деди маъсуллардан бири.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: