7:39 | 04.07.24

                       

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларни сотган фуқаролар ушланди

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларни сотган фуқаролар ушланди. Ҳуқуқбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Б.Х. ва А.Х. фуқаро М.Х.га жами 84 дона “Регапен” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситасини 5 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, А.Х.нинг ёнидан яна 18 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: