20:12 | 01.07.24

                       

Сурхондарёда эчкиемарни ўлдирган йигит табиатга 34 миллион зарар етказди

Сурхондарёда Қизил китобга киритилган, ноёб эчкиемарни ўлдирган йигит табиатга 34 миллион зарар етказгани аниқланди.

Сурхондарёда Қизил китобга кирган жонзот икки вояга етмаган шахс томонидан ўлдирилган. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Сурхондарёда эчкиемарни ўлдирилиши юзасидан Экология бошқармаси ўрганиш ишларини олиб борди. Ўрганиш жараёнида ушбу ҳолат Шўрчи тумани «Озод» маҳалласи ҳудудида мол боқиб юрган, ҳали вояга етмаган икки нафар шахс томонидан содир бўлганлиги аниқланган.

Болаларнинг айтишича 2024 йилнинг 26 июнь куни шу маҳалла ҳудудидаги адирликда чорва молларини боқиб юрган вақтида бўз эчкемар молларига ташланган. Шундан сўнг, улар чорва молларини хавфсизлиги учун унга ҳужум қилиб, ўлдиришган.

Мазкур ҳолатни содир этган фуқаролар ҳали балоғат ёшига етмаганлиги сабабли ушбу ҳолат юзасидан бирламчи ҳужжатлар тайёрланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

Бундан ташқари, бўз эчкемарни нобуд қилганлиги учун ҳайвонот дунёсига етказилган зарар Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 декабрдаги 649-сонли қарори иловасига асосан ҳисобланганда 34 миллион сўмни ташкил этди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: