21:57 | 01.07.24

                       

Электр энергияси истеъмоли нотўғри ҳисобланаётгани сабаби очиқланди

Ижтимоий тармоқларда электр энергияси истеъмоли нотўғри ҳисобланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бунинг сабабини очиқлади.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати электр энергияси истеъмоли нотўғри ҳисобланаётгани юзасидан маълумот берди.

Хабар берилишича, бутун республика бўйлаб электр энергияси ҳисобини юритаётган «Электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизими» томонидан ҳар бир истеъмолчи билан ҳисоблашнинг суткалик, ойлик ва йиллик назорати олиб борилади ва буни шаффоф равишда ҳар бир фуқаро кузатиб бориш имкони яратилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларнинг келиб чиқишининг асосий сабаби айрим тўлов тизимларининг «Ҳудудий электр тармоқлар» АЖ билан келишмаган ҳолда, гўёки истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида маълумотлар чиқарилгани. Шундан сўнг, кўплаб истеъмолчиларда тушунмовчиликлар юзага келган.

Истеъмолчилар томонидан кунлик истеъмол сифатида кўрсатилган кўрсаткичлар айнан 24 соатлик суткалик истеъмол кўрсаткичлари эканлиги маълум қилинди.

«Истеъмолчилардан электр энергияси ҳисоби кўрсаткичлари тўғрисида аниқ ва тўғри маълумотларни «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг расмий веб-сайтидага ‘Шахсий кабинет’ орқали олишларини тавсия қиламиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: