15:41 | 29.06.24

                       

Ҳокимлар ҳар ой камида бир марта ёшлар билан учрашади

Ҳокимлар ҳар ой камида бир марта ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларига ечим беради

Ўзбекистонда тарбияси оғир, қийин шароитдаги ёшлар билан янгича ишлаш тизими бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, оилавий ажрим ёқасидаги, жиноят қилишга мойиллиги бор, мунтазам дарс қолдирувчи ёшлар билан манзилли ишланади. Туман ҳокимлари ҳар ҳафта, вилоят ҳокимлари ва вазирлар ҳар ой камида бир марта ёшлар билан учрашиб, муаммоларига ечим беради.

Мактаб, коллеж, техникум, олийгоҳ спорт заллари ва кутубхоналари, стадион ва бассейнлар маҳалла ёшларига хизмат қилишини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди. Ёз мавсумида “Янги Ўзбекистон ватанпарвар ёшлари” дастури асосида 2 миллион ёшлар спорт ва ватанпарварлик тадбирлари билан қамраб олинади.

Шунингдек, жамоавий спорт ўйинлари, шахмат, стол тенниси, бадминтон, якка кураш, сузиш бўйича туман, вилоят ҳокимлари, вазирлар кубоги ўтказилади.

Мутасаддиларга маҳаллаларда, мактаб, техникум, олийгоҳ, сиҳатгоҳ ва оромгоҳлар залларида, паркларда китобхонлик, шеърхонлик, рақс, мусиқа ва кино кунларини ташкил қилиш топширилди.

Ҳар бир истироҳат боғи, сайилгоҳ ва хиёбонларга бепул Wi-fi ўрнатиш вазифаси қўйилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: