9:11 | 29.06.24
Ўзбекистон қонунчилигида 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон қонунчилигида 2024 йил 1 июлдан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга киради. Норма ушбу санадан кучга кирадиган асосий ўзгаришларни тақдим этди.
Фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатишнинг қуйидаги тартиби жорий қилинади:
Айрим давлат изматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади
2026 йил 1 июлгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади.
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида:
Давлат хизматларини кўрсатишда шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули жорий қилинади
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида қўшимча қулайлик яратиш мақсадида:
Айрим касаликка чалинганлар бепул даволанади
Онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган 18 ёшдан 21 ёшгача бўлган (21 ёш ҳам киради) беморлар белгиланган тиббиёт марказларининг болалар гематологияси ва онкологияси бўлимларида, шунингдек, улар вояга етгунларига қадар ушбу касаллик бўйича тиббий ёрдам кўрсатган бошқа тиббиёт ташкилотларида бепул даволанишни давом эттиради.
«Шаффоф қурилиш» тизимида ёрдамчи пудат ташкилотлари рўйхатга олинади
Қонунчиликка кўра, «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда қиймати 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлган лойиҳалар бўйича жалб қилинадиган ёрдамчи пудрат ташкилотлари рўйхатга олинади.
IT соҳасига ажратиладиган грантлар 1 миллиард сўмгача ошади
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологиялари парки томонидан ҳар йили ўтказиладиган танлов асосида IT соҳасида таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича рақамли технологиялар соҳасидаги стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, грант ажратиш тизими; қуйидаги йўналишларда жорий этилмоқда:
Мактаб жойлашган ҳудудларда фоторадар ўрнатилади
Йўллар бўйлаб жойлашган мактаблар яқинида, тўрт ва ундан ортиқ полосали бўлган йўлларнинг пиёдалар ўтиш жойларида ҳамда бахтсиз ҳодисалар содир бўлган жойлар яқинида ҳуқуқбузарликларни махсус фото ва видео қайд этиш воситалари босқичма-босқич ўрнатилади.
Тажриба тариқасида 5 та шаҳардаги ичимлик ва оқова сув таъминоти хусусий секторга берилади
2024 йил 1 июлдан тажриба тариқасида Когон, Ширин, Янгиер, Бекобод ва Янгийўл шаҳарларида ичимлик ва оқова сув таъминоти давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторга берилади.
Ўзбекистонда давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш жадаллаштирилади
2024 йил 1 июлдан, давлат иштирокидаги йирик корхоналарда:
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: