16:45 | 27.06.24

                       

«Сирдарё сув таъминоти» АЖ ходимлари заҳарланди

«Сирдарё сув таъминоти» АЖ уч нафар ходими заҳарланди. Улардан бири вафот этган, икки нафари ўта оғир аҳволда.

«Сирдарё сув таъминоти» АЖ ходимларида номаълум заҳарланиш қайд этилди. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Сирдаё вилояти Гулистон шаҳри «Боғишамол» МФЙ Гулистон кўчасида жойлашган 5-оқова сув ҳайдаш насос станциясидан соат 10:00да вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига тезкор мурожаат келиб тушган. Унга кўра, мазкур объектда «Сирдарё сув таъминоти» АЖ Гулистон шаҳар филиалининг 3 нафар ходимларида номаълум заҳарланиш ҳолати кузатилгани ва аҳволи оғирлашгани ҳақида хабар берилган.

Вилоят сув таъминоти корхонаси масъуллари, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари масулларидан ташкил этилган тезкор гуруҳ ўрганишлари натижасида ҳозирда ходим Ҳ.И. вафот этган ва қолган икки нафар ходим З.Б. ҳамда Х.А. вилоят касалхонаси жонлантириш бўлимига ётқизилган бўлиб, шифокорлар томонидан аҳволи ўта оғирлиги қайд этилмоқда.

Ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш якунлари бўйича қўшимча маълумот берилади.

«’Ўзсувтаъминот’ АЖ жамоаси марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлигини билдиради», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: