17:06 | 27.06.24

                       

Фарғонадаги портлашда бир киши вафот этди

⚡️Фарғонадаги портлашда бир киши вафот этди.

Риштон туман марказида автомашинага ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, бугун 27 июнь куни 1972 йилда туғилган фуқаро ўзининг бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинасини туман марказидаги деҳқон бозори ҳудудига тўхтатиб, ўзи савдо қилиш учун бозорга кириб кетган вақтида, автомашинага ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида ёнғин келиб чиққан.

Портлаш оқибатида, шу атрофда бўлган фуқаро А.А. тан жароҳати олиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖК нинг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: