15:48 | 23.10.23 748

Самарқандда тўққизта кўп қаватли уйда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган

Уларда қарийб 9 млрд 535 млн сўмлик табиий газ ноқонуний ишлатиб юборилган.

Самарқанд шаҳридаги тўққизта кўп қаватли уй қарийб 9 миллиард 535 миллион сўмлик табиий газдан, иккита кўп қаватли уй эса 64 миллион 800 минг сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан тегишли органлар билан ҳамкорликда ўтказилган текшириш жараёнида Самарқанд шаҳридаги 136-144-сонли тўққизта кўп қаватли уй табиий газ тармоғига Billing дастуридан рўйхатдан ўтмаган ҳолда уланган ва ундан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.

Ушбу кўп қаватли уйлар «А.Б.» МЧЖ томонидан қурилган бўлиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тизимга қарийб 9 миллиард 535 миллион сўм (25 миллион 90 минг 836 метр куб) зарар етказгани маълум бўлди.

Бундан ташқари, мазкур ҳудуддаги 142-143-сонли кўп қаватли уйлар электр энергиясидан фойдаланиш учун шартнома тузмасдан, PK-uchyot базасида рўйхатдан ўтмасдан, ноқонуний фойдаланиб, тизимга 64 млн 800 минг сўм зарар етказгани аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича қоидабузарга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилиши учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Хоразмда 2 890 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг электрни ноқонуний ишлатган фуқарога чора кўрилгани хабар қилинганди.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 251
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 395
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 434
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 229
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 463
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 338