16:22 | 20.10.23 2970

Самарқандда уч фарзандининг қотилига айланган отага суд ҳукми ўқилди

37 ёшли эркакнинг катта қизи унинг қўлида жон берган.

Самарқандда уч нафар вояга етмаган фарзандини пичоқлаб ўлдирган эркакка 2023 йил 19 октябр куни суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Ёшлар” телеканалида маълум қилинди.

Видеодаги кадр

Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан фуқаро А.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисм «а» ва «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилганди.

Ушбу жиноят иши ЖИБ Самарқанд шаҳар судида кўриб чиқилди.

Аниқланишича, эркак жиноятни содир этган вақтда ҳеч қандай наркотик моддалар таъсирида бўлмаган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) «а», «в», «ж» бандлари билан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Эркак нега бу жиноятни содир этгани, аёли билан жанжаллашишининг сабабини қуйидагича изоҳлаган:

«Аёлим бошқа сен билан яшамайман. Болаларни олиб, аямни уйига олиб бориб қўй. Менинг эрим бор, ҳаётим бор, деди. Катта қизим қўлимда жон берди. Кўриб, қўрқиб кетдим. Йиғладим, додладим, кейин ўзимни пичоқладим. Шу билан ҳушимдан кетдим.»

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Самарқандда эркак хотинидан ўч олиш учун уч фарзандини ўлдиргани хабар қилинганди.


Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 342
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 372
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 200
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 410
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 308
Ўзбекистонда Central Asian Green University қошида этно-экологик тадқиқотлар маркази ташкил этилади

Ўзбекистонда Central Asian Green University қошида этно-экологик тадқиқотлар маркази ташкил этилади

14:13 | 09.12.23 236