11:33 | 18.07.24

                       

Самарқанд давлат тиббиёт университети талабалари АҚШга жўнатилади

Самарқанд давлат тиббиёт университети талабалари АҚШга жўнатилади.

Самарқанд давлат тиббиёт университети АҚШнинг Вебстер университети билан бир неча йилдан бери ҳамкорлик қилиб келган. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, икки муассаса ўртасида «Тиббий биология» ва «Олий ҳамширалик» йўналишлари бўйича Америка стандартлари асосида малакали мутахассислар тайёрлаш келишилган. Мазкур келишув давомида, Самарқанд давлат тиббиёт университети Вебстер университети билан ҳамкорлик бўйича уч томонлама меморандум имзолади.

Фото. Edu.uz

Ҳужжатга кўра, 2024-2025 ўқув йилидан «3+1 шаклидаги», «Ҳамширалик иши» қўшма таълим дастури амалга оширилиб, СамДТУ талабалари АҚШнинг нуфузли университетида таҳсил олиш ва малака ошириш имкониятига эга бўлди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: