11:38 | 11.03.24

                       

Самарқанд–Тошкент–Самарқанд йўналишида қўшимча Афросиёб қатонови йўлга қўйилади

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Наврўз байрами муносабати билан 21–25 март кунлари Самарқанд–Тошкент–Самарқанд йўналишида қўшимча «Афросиёб» поездлари қатнови йўлга қўйилади.

Самарқанд ва Тошкентни боғловчи Афросиёб поезди қатнови оширилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 21 март — Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йилнинг 21, 22, 23, 24, 25 март кунлари 775/776-сонли Самарқанд–Тошкент–Самарқанд йўналишида Афросиёб электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

775-сонли Самарқанд–Тошкент йўналиши:

  • Самарқанддан жўнаб кетиш 11:11 — Тошкентга етиб бориш 13:26.

776-сонли Тошкент–Самарқанд йўналиши:

  • Тошкентдан жўнаб кетиш 13:51 — Самарқандга етиб бориш 16:05.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: