11:15 | 26.03.24
Самарқанд ва Фарғонадан Истанбулга учган самолётлар бошқа аэропортга қўнди. Ўзбекистон ҳаво йўлларининг Туркиядаги ваколатхонаси йўловчиларни Истанбулга келтириш бўйича барча зарурий чоралар кўрилаётгани айтди
Самарқанд ва Фарғонадан Истанбулга учган самолётлар Анқарага қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Бош консулхона ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 25 март куни Самарқанд – Истанбул ва Фарғона – Истанбул йўналишларида парвоз қилган самолётлар ноқулай об-ҳаво шартлари сабаб Анқаранинг Esеnbоğа аэропортига қўнишга мажбур бўлди.
«Ҳозирда Ўзбекистон ҳаво йўлларининг Туркиядаги ваколатхонаси томонидан йўловчиларнинг Истанбулга келтириш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда», дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: