20:12 | 14.05.24

                       

Самарқандда бола ўғриси пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди

Самарқандда бола ўғриси пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда 14 май куни Самарқанд вилоятида номаълум эркак боғча болаларини ўғирламоқчи бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, ўтган яқин муддат оралиғида Самарқанд вилояти ҳудудида бола ўғрилаш ҳолати кузатилмаган ёки ички ишлар органларига шу мазмундаги мурожаат келиб тушмаган. Ушбу хабарлар ёлғон бўлиб, мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

«Фуқаролардан ваҳима ва саросимага тушмасликларини ҳамда ишончсиз, текширилмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: