12:22 | 24.09.24

                       

Самарқандда 25 минг долларга 13 ёшли қизини сотган она қамалди — видео

Аёл 5 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Аёл жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташ белгиланиб, унинг қизи ва бошқа фарзандлари давлат ҳимоясига олинган.

 

Асли қашқадарёлик бўлган, тирикчилик учун Самарқандга келган 41 ёшли аёл харидор билан ўз қизини 25 минг АҚШ долларига сотиш учун ресторанга келганда қўлга олинган. Аёлнинг ёнидан қизини сотишдан олган пуллар топилган.

Қизингизни фарзандликка беринг, деди. Билмасам, чақалоқлигидан ўзим катта қилганман, дедим. Уй-жойингиз йўқ экан. Шу қизингиз эвазига биз сизга битта уй олиб берамиз, деди. Уйларни кўриб, 25 минг долларлик уйни танладим. Қилган ишимдан пушаймонман, – дейди қизини сотмоқчи бўлган она.

41 ёшли аёл ўзининг 13 ёшли қизини 25 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: