16:50 | 29.07.24

                       

Самарқандда 47 нафар кишини чет элга жўнатмоқчи бўлган шахс аниқланди

Самарқандда 47 нафар кишини чет элга жўнатмоқчи бўлган шахс аниқланди. У бу иши учун 37 160 АҚШ доллар олган.

Республиканинг турли ҳудудларида хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган фуқаролар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро В.И. фуқаролар Э.Х. ва Б.Б.нинг ишончига кириб, уларни Англия давлатига ишга юбориши эвазига 4 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, тадбир давомида 1,2 млн сўм ва 700 АҚШ долларини қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, терговга қадар текширув давомида фуқаро В.И. 47 нафар фуқарони юқоридаги каби алдаб, чет давлатларга ишга юбориши эвазига жами 37 160 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро Р.Д. фуқаро А.Ф.нинг ишончига кириб, уни Корея давлатига яшаш ва ишлаш учун жўнатиши ҳамда виза ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига фирибгарлик йўли билан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: