9:43 | 15.02.24

                       

Самарқандда Давлат кадастрлар палатаси филиали ходими пора билан ушланди

Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси Оқдарё туман филиали ходими 12,5 млн сўм пора билан қўлга тушди. У фуқарога 30 сотих ерни нотурар тоифага ўтказиб бериш ва кадастр ҳужжатларини унинҳ номига расмийлаштиришни ваъда қилган.

Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан Оқдарё туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Маъулм бўлишича, 1985 йилда туғилган, Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси Оқдарё туман филиали ходими Т.Д. 12,5 миллион сўм пора билан ушланган. Аниқланишича, у фуқарога Оқдарё тумани Пахтабод маҳалласида жойлашган турар-жой тоифасидаги 0,30 гектар ер майдонини нотурар тоифага ўтказиш ҳамда келгусида унинг номига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 19 200 000 сўм миқдоридаги пулларни талаб қилган. 

У Давлат кадастрлар палатаси Оқдарё туман филиали биносидаги ўз хизмат хонасида 12 550 000 сўм кимёвий ишлов берилган пулларини олаётганида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: