15:25 | 02.08.24
Самарқандда 1 млрд 109 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди. Маъсуллар ҳолат юзасидан тадбиркорларни огоҳлантирди.
Булунғур туманидаги МЧЖ 1 миллиард 109 миллион сўмлик электр энергиясини ўғирлагани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, маъсуллар томонидан ўтказилган назорат тадбирида Булунғур туманидаги «E.G.D.» МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли ғишт ишлаб чиқариш заводидаги ҳисобга олиш ускунасига ток трансформатори коэффисентини ўзгартириш йўли билан ташқари таъсир кўрсатиб, 1 миллиард 109 миллион сўмлик 1 миллион 286 минг кВт⋅соат электр энергиясини ўғирлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан «E.G.D.» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси, 4-қисми «а» банди (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс просессуал тартибда ушланган.
«Ҳурматли тадбиркорлар, фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: