18:15 | 01.11.24

                       

Самарқандда эркак ўзини юк машинаси тагига ташлади

Самарқандда 41 ёшли эркак ўзини юк машинаси тагига ташлади. Аниқланишича, у психиатрия диспансерида рўйхатда турган, ажрашган ва фарзанди йўқ бўлган (видео).

Самарқанднинг Пахтачи туманида 27 октябрь куни 41 ёшли эркак ўзини юк машинасининг тагига ташлади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Bugun.uz’га хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа соат 12:30 ларда тумандаги М-37 йўлининг 139 километрида содир бўлган. Хатирчи туманида яшаган, руҳий касал бўлган А.Б. ўзини йўлдан ўтиб кетаётган, Man русумли юк автомашинаси тагига ташлаб жонига қасд қилган. Оқибатда у ҳодиса содир бўлган жойда ҳалок бўлган.

Марҳум 1983 йил 13 ноябрда туғилган бўлиб, Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшаган. У психиатрия диспансерида рўйхатда турган, ажрашган ва фарзанди йўқ бўлган.

Юк автомашинасини бошқарган Й.Й 1992 йилда Хоразм вилоятида туғилган,  ҳайдовчи бўлиб ишлайди ва халқаро юк ташиш билан шуғулланади. У ҳодиса содир бўлган вақтда Қирғизистоннинг Ош шаҳридан Туркманистоннинг Ашхабод шаҳрига юк олиб кетайтган бўлган.

Ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилиб, ҳолат бўйича суд-тиббий экспертиза тайинланди. Ҳодисага гувоҳ бўлган шахслардан тушунтириш хатлари олинди. Ҳозирда Пахтачи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: