13:15 | 15.02.24

                       

Самарқандда қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотаётган дўкон аниқланди

Самарқанд шаҳридаги дўконда ҳужжати мавжуд бўлмаган 82 хил турдаги жами 3583 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотилаётгани аниқланди.

Самарқандда ҳужжати мавжуд бўлмаган қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувига чек қўйилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда Самарқанд шаҳрида жойлашган «Sh.S.» МЧЖга қарашли савдо дўконида кирим ҳужжати мавжуд бўлмаган жами 82 хил  турдаги жами 3 583 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: