14:15 | 08.09.24

                       

Самарқанддаги ЙТҲда 14 ёшли бола вафот этди

Самарқандда содир бўлган даҳшатли ЙТҲда 14 ёшли бола вафот этди.

Самарқанд вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 14 ёшли бола ҳалок бўлган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 1 сентябр куни соат 20:30 ларда содир бўлган.

М-39 автомобил йўлининг Самарқанд тумани ҳудудидан ўтган қисмида «ВАЗ-2107» мумкин бўлмаган жойдан қайрилиб олган ва «Спарк»нинг йўлига чиқиб кетган ва у билан тўқнашган.

Оқибатда, «ВАЗ-2107» автомобили ҳайдовчисининг 2010 йилда туғилган фарзанди оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан жабрланувчи вафот этган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: